Хомяков: "Мулислар бўлмаганда, бугун бундай ғалаба бўлмас эди"

"Андижон" Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"ни мағлуб қилиб, ўз тарихида илк бора совринни қўлга киритди. Ўйиндан кейин Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди: 

Жуда ҳам бахтлиман. Шогирдларимни майдонда жанг қилгани учун ташаккур. Ишқибозларимиз бўлмаганда, бугун бундай ғалаба бўлмас эди. 

"Андижон" учун қайси воқеа ўйини буриб юбориш нуқтаси бўлди?

Кеча кучли ва кучсиз томонларимизни яхши билар эдик. Биринчи ўтказиб юборган голимиз режамизга салбий таъсир қилди. Камида 70 дақиқага қадар тенгликни ушлаб турмоқчи эдик. Асосий вақт тугагач, пенальти учун ўйнамоқчи эмас эдик. Биз 3 та стандартдан гол урдик, аммо ғолиблар муҳокама қилинмайди.

Галабани кимга бағишлайсиз?

15 йилдан бери Ўзбекистонда ишлайман. Бу ғалабани Андижон футболига багишлайман. Менга бу ҳамоани бошқариш имконияти берилди. Бизни хомийларимиз ва вилоят ҳокимига ташаккур. Ғалабани айнан Андижон вилоятига багишлайман. 

Бугун омад келдими?

Футболда омад бўлмайди. Меҳнат ортидан келади ҳаммаси. Бу ғалаба бизни қандай холатга олиб чиқанини яхши биламиз. Бугун нишонлаймиз холос, икки кундан кейин "Сурхон" билан ўртоқлик ўйинида тушамиз. Узоқ хурсанд болишга ҳозир вақт ёқ. 

Бугунги учрашув энг муҳим баҳсми?

Мен учун тарихий ўйин. Бу мени биринчи илк катта ғалабам. Энди фахрланишга лойиқ нарсага эга бўлдим. 15 йиллик меҳнатим самараси борлигидан хурсандман

Бу йилни энг яхши ўйинимиди?

Тўғриси, ич ичимдан ҳаммаси яхши бўлишини ҳис қилдим. Ҳозир эмоцияда тактика ҳақида нимадир дейиш қийин. Биз ўзгаришлар ёрдамида ўйини бурдик. Бугун йигитлар олдида иштиёқ учун шляпамни ечаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!