Яна бир боксчи бу ёруғ оламни тарк этди

Биринчи ўрта вазндаги америкалик боксчи Патрик Дей навбатдаги жангидан сўнг, касалхонага ётқизилганлиги, унинг Чикагода бўлиб ўтган бокс оқшомида Чарлз Конвеллга қарши рингга кўтарилган ва Дей 10 раундда чуқур нокаутга учраши оқибатида рингдан замбилда олиб чиқиб кетилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Касалхонада эса аҳволи оғирлашиш натижасида комага тушиб қолганди. Афсуски, 27 ёшли боксчи қайта ҳушига келмаган ва бу ёруғ оламни тарк этган. Бу ҳақда USA Today хабар бермоқда.

Маълумот учун, профессионал рингда Дай 22 жанг ўтказган, 17 ғалаба, шулардан 16 таси нокаут, 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган эди.