1 дан 99 гача - "Андижон" футболчилари тўп сурадиган рақамлар!

“Андижон” клуби ҳам янги мавсумга тайёр. Жамоа илк ўйинини 3 март куни Олмалиқда ОКМКга қарши ўтказади.

“Андижон”нинг асосий таркибидан жами 27 нафар футболчи ўрин олган. Ушбу ўйинчиларнинг қайси рақамларда тўп суриши ойдинлашди.

Масалан, ўтган йили жамоа юлдузига айланган ва клубни тарк этган Рубин Хебай 99-рақамда тўп сурганини яхши биласиз. Энди ушбу рақамда “Андижон”нинг янги аъзоси тожикистонлик Шахрам Самиев ҳаракат қилади.

ЦСКАдан келган яна бир ёш ҳужумчи Лука Згурский эса ўзига 51 ни танлади. Хуллас, асосий таркиб аъзоларида 1 дан 99 гача бўлган рақамлар мавжуд.

андижон рақамлар1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!