10 июнь куни Ўзбекистон - Сурия учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Мазкур ўйин олдидан 10 июнь душанба куни "Миллий" стадионда икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтди.

Дастлаб, соат 17:30да меҳмонлар бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб беради. Кейин соат 18:00да Сурия терма жамоасининг ўйинолди машғулоти ўтказилади. Соат 18:30да эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани бошланади. Соат 19:00да эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулоти бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!