10 киши бўлиб қолган "Навбаҳор" "Машъал" майдонида дуранг қайд этди

Суперлигамизнинг 23-тури доирасидаги "Машъал" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Унда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ҳар икки жамоа дарвозабонлари бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилиб, бир неча сейв амалга оширди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ушбу дурангдан сўнг "лочинлар" очколари сонини 33тага етказиб олди. Муборакликлар ҳисобида 19 очко мавжуд.

  • Суперлига
  • 23-тур

Машъал

0 : 0

23/10/2021 15:45

Навбаҳор

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Томонлар 1 очкодан бўлишиб олди.

  • 90+5'

    Сўнгги дақиқаларда наманганликлар ғалабани илиб кетишга яқин келди. Аммо дарвозабон яна яхши ҳаракат қилди.

  • 90+4'

    Ўйин сўнгида қўполликлар сони бироз ортиб кетди. 

  • 90+2'

    Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Даврон Ҳошимов иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларда Виктор Жалилов шогирдлари фаолликни оширди.

  • 85'

    Қанотдан оширилган тўпни яна Юсупов ушлаб олди.

  • 83'

    Мирзоҳид Ғофуровнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 82'

    "Лочинлар" рақиб жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 79'

    Мезбонлар жаримадан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 76'

    Аббосжон Ғуломов ўрнига Сардор Теляков ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Шайманов ўрнига Алиқулов, Йўлдошев ўрнига Баҳодиров майдонга туширилди.

  • 72'

    Бу сафар Голбан дарвозани нишонга олди. Тўхтабоев яна вазият қаҳрамони!

  • 70'

    Азим Аҳмедовнинг уринишидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 68'

    Сирожиддин Қўзиевнинг зарбасидан кейин Ўткир Юсупов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 67'

    Забиҳилло Ўринбоев ўз ўрнини Иброҳим Ғанихоновга бўшатиб берди.

  • 65'

    Даврон Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 64'

    Жахонгирбек Абдусалом ўрнига, Годвин Чика туширилди.

  • 61'

    Жарима майдони ичидан берилган зарбани Юсупов қайтарди.

  • 60'

    Азим Аҳмедовнинг стандартдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 58'

    Тўп назорати ҳамон Хомяков шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 56'

    Жаҳонгир Абдусаломовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 53'

    "Навбаҳор" фаоллашди. Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 51'

    Иккинчи таймда мезбонлар бироз фаолроқ ҳаракат қиляпти.

  • 48'

    Ҳаводан келаётган тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Зафар Акрамовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 42'

    Муборакликлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 39'

    Бу сафар Ойбек Нурматов дарвозани нишонга олди. Ноаниқ.

  • 37'

    Чигозининг зарбасини Юсупов бартараф этди.

  • 35'

    Жамолиддин Убайдуллаевнинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 34'

    Жарима майдони ичида Эҳсони Паншанбе йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 31'

    Жаҳонир Абдусаломовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 29'

    Соловьев рақибларини алдаб ўтиш чоғида тўп билан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 27'

    Чигози бирга-бир вазиятга чиқиб боришига олдинга югуриб чиққан Юсупов йўл қўймади. 

  • 25'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 23'

    Рақибнинг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Шайманов огоҳлантирилди.

  • 22'

    Мезбонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 19'

    "Машъал" навбатдаги бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олмади.

  • 17'

    Нажмиддин Нормуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 15'

    Азим Аҳмедов тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 13'

    Муборакликлар кичик тактик фоллар эвазига рақиб ҳужумларини тўхтатмоқда.

  • 11'

    Томонлар бир-бирига жиддий кураш таклиф этяпти.

  • 9'

    Сирожиддин Қўзиевнинг уринишидан сўнг тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 7'

    Майдон эгалари секин-асталик билан олдинга силжимоқда.

  • 5'

    "Лочинлар" кетма-кет икки бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ хавфли вазиятдан дарак йўқ.

  • 3'

    Дастлабки сонияларни меҳмонлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!