10 ёшли бола “Шапекоэнсе” клуби ҳимоячисининг тирик қолишига сабабчи бўлди

Хабарингиз бор, 29 ноябрь куни Бразилиянинг “Шапекоэнсе” жамоаси ўтирган самолёт ёнилғи тугаб қолганлиги сабабли Колумбияда ҳалокатга учраган эди. Мазкур авиаҳалокат оқибатида тирик қолганлар сони мунтазам ўзгариб турибди. “Шапекоэнсе” дарвозабони Данило Падилья шифохонада вафот этди.

Аммо жамоа ҳимоячиси Алан Рушел мўъжиза сабабли тирик қолди.

The Sun нашри тақратган хабарга кўра, футболчининг тирик қолишига 10 ёшли бола сабаб бўлган. У ҳалокат бўлган ҳудудга энг биринчилардан бўлиб етиб келган. Тезда бошқалар сингари тирик қолганларни ишлашга тушган бола Аланни топишга муваффақ бўлиб, қутқарувчиларни у ерга бошлаб борган.

Серхио Маруланда исмли бу бола ОАВга инсон ҳаётини сақлаб қолишга сабабчи бўлишдан қўрқмаганлагини таъкидлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!