100 миллион фунт турадиган футболчи ўрнини арзон ўйинчига беради

“Астон Вилла” жамоа етакчиси Жек Грилишнинг кетишига ҳозирлик кўрмоқда. Виллаликлар бу футболчи яқинда клуб билан шартномани узайтирганига қарамай, асосий юлдузини ортиқ ушлаб қола олмайди.

Англия грандлари Грилиш учун пулини аямайдиган бўлди. “Астон Вилла” уни 100 миллион фунтга қўйиб юборишга рози. Харидорлар орасида 25 ёшли ярим ҳимоячига анчадан бери кўз тикаётган  “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” бор.  

“Астон Вилла” раҳбарияти Грилишнинг ўрнига “Норвич”да ўзини кўрсатаётган Тодд Кэнтуэллни олиб келмоқчи. 23 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери 30 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Тодд ишончли  ўйинлари билан “Норвич”нинг муддатидан олдин премьер-лигага чиқишига катта ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!