1001 - "Сўғдиёна" учун нимани англатади?
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси 25-турда Қаршида “Насаф” билан муҳим учрашувда иштирок этди ва 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. Айтиш мумкинки, ушбу дуранг меҳмонлар учун ғалабага тенг бўлди.
Эътиборлиси, “Сўғдиёна” клуби бунга қадар Ўзбекистон миллий чемпионати тарихида умумий тўплаган очколари 1000 та эди. “Насаф” майдонидаги дурангдан кейин эса “Сўғдиёна”нинг умумий очколари сони 1001 та етди.
Жиззахликлар Ўзбекистон миллий чемпионати тарихида жами 821 та ўйин ўтказиб, шундан 281 тасида ғалаба, 158 та дуранг ва 382 бор мағлубиятга учради. Рақиблар дарвозасига шу кунгача 1030 та гол урган ўз дарвозасидан 1299 та тўп олиб чиққан. Умумий жадвалда эса 6-ўринда.
Жорий йилги чемпионатда эса жиззахликлар ҳозиргача 25 та учрашувда 7 ғалаба, 6 дуранг ва 12 мағлубият қайд этиб, тўплар нисбати 29\36 ва 10-ўринни банд этиб турибди. Қаршидаги қимматли дурангдан кейин “Сўғдиёна” плей-оффдан қутулиб қолди.
Фикрлар