11 мавсумдан буён
Ads

«Суонси» клуби ҳимоячиси Анхель Ранхель жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 35 ёшли испаниялик футболчининг уэльсликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва у узайтирилмайди.

Маълумот учун, Ранхель “Суонси” сафида 11 мавсумдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт орасида жами 373та ўйинда иштирок этган.