110 миллион евролик ўйинчи учун кураш авжига чиқяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари – “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” таркибни кучайтириш мақсадида “Ньюкасл Юнайтед” ҳужумкор футболчиси Энтони Гордон сафга қўшиб олишни кўзлаяпти.

24 ёшли ўйинчига даъвогарлик қилаётган клублар ўртасида мерсисайдликлар фаворит ҳисобланади. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “қарғалар” ўз етакчисини қўйиб юборишни истамаяпти. Ўйинчи кетган тақдирда ҳам клуб мўмай даромад ишлаб олишга ҳаракат қилади.

Экспертларнинг таъкидлашича, “Ньюкасл” ўз ўйинчисини  110 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Гордон “Ньюкасл”да 2023 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 34 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!