115 миллион евро ҳавога учиши мумкин

"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Интер"га қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "La Gazetta Dello Sport" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, форвард собиқ жамоадошлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ромелу "нерадзуррилар"нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларинии ҳам фаол тарзда кузатиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўтган йили ёзда Лукакуни Италия клубидан 115 миллион еврога харид қилган эди. Футболчи жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!