13 август кунги профессионал бокс кечасига қуръа ташланди. Аббосхон учун жиддий рақиб!
Маълумки, 13 август куни Тошкентда Lift промоутерлик компанияси томонидан катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Хабар бериб ўтганимиздек, ушбу турнирда асосий карддан аввал, ўзига хос Гран-При турнири ташкил қилиниб, унда 63,5 кг вазн тоифасида 8 нафар боксчи қуръа ташлаш маросими орқали рақибларини аниқлаштириб оларди.
Қуръа ўзига хос тарзда бўлиб ўтди ва қуръа ажойиб жуфтликларни тақдим этди.
Унга кўра, Аббосхон Юлдашев истеъдодли Шоҳрухбек Кенжаевга қарши жанг қилади. Мужибулло Турсунов - Рахматилло Шарипов, Дастанбек Иманказиев (Қирғизистон)- Нурим Дилшад (Қозоғистон), Тимур Абдураҳмонов- Фаррух Арслонов қарама-қаршилигини кўришимиз мумкин.
Қолган асосий жуфтликлар билан танишинг:
Фикрлар