13 июнь куни Ўзбекистон кубогига қуръа ташланади

13 июнь куни  Ўзбекистон кубоги биринчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Шу куни Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур беллашувнинг танаффусида "Бунёдкор" стадионида Coca Cola Ўзбекистон кубоги биринчи босқичига қуръа ташланади. Қуръа "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ушбу босқичда Про лиганинг барча 8 жамоаси иштирок этади. Қуръа саккиз жамоани тўрт жуфтликка ажратиб беради. Иккинчи босқичга йўл олган тўрт жамоа яна икки жуфтлик ҳосил қилади. Ғолиблар  Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. 

Таъкидлаш жоиз, "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" ўйини 13 июнь куни соат 19:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!