Қаторасига тўртинчиси! Шомуродов чемпионга ҳам гол урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия чемпионатининг тўртинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари - Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган «Башакшеҳир» мамлакат чемпиони «Галатасарой»ни қабул қилди. 

Истанбул шаҳридаги «Башакшеҳир Фотиҳ Терим» стадионида ўтган ва голларга бой бўлган учрашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда мухлислар жорий мавсум тўпурарлари - Виктор Осимхен ва Элдор Шомуродовнинг ўзаро дуэлига ҳам гувоҳ бўлди. Учрашувда ҳисобни 16-дақиқада «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен ярим ҳимоячи Лукас Торрейранинг узатмасидан сўнг кучли зарба ҳисобни очди. 33-дақиқада нигериялик футболчи жароҳати сабаб майдонни тарк этди.

66-дақиқада Элдор Шомуродов жамоадоши Аббосбек Файзуллаев ишлаган пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

68-дақиқада «Галатасарой» асосий таркибида биринчи марта майдонга тушган россиялик Алексей Батраков «Милан»дан жамоага ўтган Рафаэл Леауга жой бўшатди. Леау учун бу учрашув «Галатасарой» таркибидаги дебют ўйини бўлди.

71-дақиқада Торрейра меҳмонларнинг иккинчи голини урди.

76-дақиқада «Галатасарой» ҳимоячиси Давинсон Санчес ўз дарвозасига гол киритиб қўйди.

79-дақиқада «Башакшеҳир» ҳужумчиси Умут Бозок Леауга нисбатан қоидабузарлик қилгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

83-дақиқада Санчес «Галатасарой»ни олдинга олиб чиқди, аммо VAR орқали вазият кўриб чиқилганидан сўнг гол офсайд сабаб бекор қилинди.

90-дақиқада бразилиялик Габриэл Сара жарима зарбасидан йўллаб, «Галатасарой»га ғалаба келтирган голни урди.

«Галатасарой» Туркия чемпионати турнир жадвалида тўртта ўйиндан сўнг 10 очко билан биринчи ўринда бормоқда. «Истанбул Башакшеҳир» эса 13-ўринда жойлашган, жамоа ҳисобида тўрт очко бор.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионати Суперлигасидаги тўртинчи тур учрашувида тўртинчи голини урди ва тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Пойгада  «Галатасарой» форварди Виктор Осимхен олтита гол билан етакчилик қилмоқда. 

Шу тариқа, Элдор Шомуродов жорий мавсумда Туркия чемпионатида «Башакшеҳир» таркибида голли серияни давом эттирмоқда. 31 ёшли ҳужумчи биринчи турда «Кожаэлиспор» дарвозасини ишғол этган, иккинчи турда пенальтидан «Трабзонспор»га гол урган, учинчи турда эса «Касимпаша»га қарши ўйинда ўз ҳисобига навбатдаги голни ёзиб қўйган эди.

Элдор Шомуродов ўтган мавсумда 22 та гол билан Туркия чемпионати тўпурари совринига эга чиқиб, индивидуал совринига эга бўлганди. 

Гол урган Шомуродов ва пенальти ишлаган Файзуллаев ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов борми? Мареска Чемпионлар лигаси рўйхатига айрим юлдузларни киритмади

“Лугано” ўта қийин ғалаба қозонган учрашувда Каримовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов билан бирга ўсган, Аргентинага гол урган ўзбек футболчиси – энди легионер!

Нега фарқ ўта катта? Ҳусанов ва Сатпаев маошини солиштиришди

Рақиб мураббийи Шомуродов ҳақида қаттиқ гапирди!

Ўзбек футболчиси нега Россияни тарк этди?

Ҳусанов жуда юқори балл олди

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!