Гол урган Шомуродов ва пенальти ишлаган Файзуллаев ўйини қандай баҳоланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Flashscore портали Туркия чемпионати тўртинчи туридан ўрин олган «Истанбул Башакшеҳир» — «Галатасарой» учрашувида майдонга тушган футболчиларнинг ўйинини баҳолади.

Қизғин курашларга бой ўтган беллашув «Галатасарой»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

«Башакшеҳир» асосий таркибида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев майдонга тушишди.

Элдор Шомуродов бутун ўйинни майдонда ўтказди ва 66-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоаси ҳисобидаги биринчи голни урди. Шу тариқа, 31 ёшли форвард жорий чемпионатдаги голлари сонини тўрттага етказиб, тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринга кўтарилди. 

Flashscore маълумотларига кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи ушбу ўйин учун 6,9 балллик баҳога, лойиқ деб топилган. 

Аббосбек Файзуллаев Элдор Шомуродовга пенальти ишлаб берди. Икки ҳимоячига қарши ўйнаб, жарима майдонига ёриб кирган Файзуллаевни рақиб юзига уриб юборди.

Аббос 74-дақиқада алмаштирилди ва унинг ўйини 6,6 балл билан баҳоланди.

Нашр талқинига кўра, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида «Галатасарой» ҳужумчиси Юнус Акгюн эътироф этилди. Унинг ўйини энг юқори 8,2 балл билан қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёздан бери истанбулликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган Элдор Шомуродов жорий мавсумда барча турнирларда жами олтита учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйди. 

Аббосбек Файзуллаев ҳам жорий мавсумдан эътиборан асосан бошланғич таркибда майдонга тушмоқда. У ҳам ички ва халқаро мусобақаларда олтита учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйган. 

Қаторасига тўртинчиси! Шомуродов чемпионга ҳам гол урди

“Лугано” ўта қийин ғалаба қозонган учрашувда Каримовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов билан бирга ўсган, Аргентинага гол урган ўзбек футболчиси – энди легионер!

Нега фарқ ўта катта? Ҳусанов ва Сатпаев маошини солиштиришди

Рақиб мураббийи Шомуродов ҳақида қаттиқ гапирди!

Ўзбек футболчиси нега Россияни тарк этди?

Ҳусанов жуда юқори балл олди

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!