14 нафар футболчиси сафдан чиққан
Ads

Аввал хабар берганимиздек "Монако" клуби бугун Франция чемпионатининг 16-турида "Амьен"га қарши баҳс олдидан жуда катта кадрлар муаммосига дуч келди.

Get French Football News нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар устози Тьерри Анри бугун нақд 14 нафар футболчининг хизматидан фойдалана олмайди. Даниел Субашич, Альмам Туре, Жан-Эд Алоу, Жибриль Сидибе, Кевин Н’Дорам, Роберт Наварро, Жорди Мбула, Виллем Геббельс, Самюэль Грансир, Рони Лопеш, Стеван Йоветич, Адам Траор, Пьетро Пеллегри ва Александр Головинлар шулар жумласидандир.

Анри ўз ихтиёридаги футболчилардан келиб чиқиб бугунги баҳсга қуйидаги футболчиларни асосий таркибда туширди:

"Амьен" – "Монако"

4 декабрь, 23:00, «Ликорн»

"Амьен" – Гюртнер, Аденон, Гуано, Дибасси, Крафт, Блен, Ньяоре, Гансо, Монкондюи, Мендоса, Отеро.

"Монако" – Бенальо, Раджи, Глик, Пьер-Габриэль, Хенрихс, Пеле, Тилеманс, Аит-Беннассер, Шадли, Бадиашиле, Фалькао.