14 ёшли футболчилар майдонга тушди (фото)

 "Бунёдкор" футбол академиясининг 5-ўқув-машғулот майдонида "Ҳамдўстлик кубоги" Халқаро болалар турнири старт олди.

  Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тошкентнинг “Спартак” клуби билан ҳамкорликда “Ҳамдўстлик кубоги – 2018” мусобақасини ташкил қилди.

Ушбу мусобақада юртимиз жамоалари билан биргаликда қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Қирғизистондан ташриф буюрган жамоаларнинг 14 ёшгача бўлган футболчилари иштирок этишмоқда.

“Ҳамдўстлик кубоги” беллашувларида “Спартак”, “Спартак-2”, “Пахтакор”, “Бунёдкор А”, “Бунёдкор Б”, “Локомотив” жамоалари юртимиз шарафини ҳимоя қилишса, қўшни республикалардан “Онтустик академияси” (Қозоғистон), БЖМОРСМ-8 (Қозоғистон), “Академия Юг” (Қирғизистон), “Илбирс” (Қирғизистон), “Гулистон” (Тожикистон), “Хўжанд” (Тожикистон), ДЮСШ КГБО (Россия) жамоалари майдонга тушади.

  Пойтахтимизнинг “Бунёдкор” футбол академияси ўқув-машғулот майдонида ўтказилаётган Халқаро турнирда илк учрашувлар бўлиб ўтди. Унга кўра: “Спартак”-ДЮСШ КГБО 2-0, “Спартак-2” – “Илбирс” 1-2, “Бунёдкор А” – “Гулистон” 7-0, “Онтустик”-“Локомотив” 3-1, “Хўжанд”-“Бунёдкор Б” 0-1, “Пахтакор”-“Академия Юг” 4-0.

Мусобақа  7 ноябрга қадар давом этади.

Hamdostlik (1)

Hamdostlik (2)

Hamdostlik (3)

Hamdostlik (4)

Hamdostlik (5)

Hamdostlik (6)

Hamdostlik (8)

Hamdostlik (9)

Hamdostlik (10)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!