16 ёшли хорватиялик футболчи учун "Манчестер Сити", "Бавария" ва ПСЖ кураш бошлади

Хорватиянинг “Хайдук” клуби ярим ҳимоячиси Лука Вушкович бир вақтнинг ўзида Европанинг учта топ-клуби қизиқишлар доирасига кириб қолди. Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, 16 ёшли истеъдодли футболчи учун курашда “Манчестер Сити”, ПСЖ ва “Бавария” ўзаро баҳслашади.

Манбага кўра, айни дамда ПСЖ ярим ҳимоячисини қўлга киритиш учун курашда фаворит ҳисобланади. Париж гранди футболчи учун 12 миллион евро беришга тайёр, “Хайдук” эса иқтидори учун 15 миллион олмоқчи.

Лука Вушкович "Хайдук" сафида 2022 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг январигача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!