17 ёшли футболчи “Барса”дан юлдуз маошини талаб қиляпти

“Барселона”нинг 17 ёшли футболчиси Гави клуб билан янги шартнома тузишга шошилмаяпти. Чунки клуб мутасаддилари ва ўйинчининг агентлари бир масалада ҳеч келиша олмаяпти.

Маълумотларга қараганда, клуб Гавини ёшлар жамоаси ўйинчиси, деб ҳисоблайди. Агентлар эса, бу ўйинчи ёш бўлишига қарамай, жаҳон даражасидаги юлдузлар қаторида эканини таъкидламоқда. Бу ўйинчига маош белгилашда роль ўйнади.

“Барселона” Гавига яқинда шартнома узайтирган ёш ўйинчилар, хусусан, Рональд Араухо даражасида маош бермоқчи. Лекин агентлар ўз мижозига жамоага янги келадиган Франк Кессье ва Андреас Кристенсен оладиган миқдордаги маошни ундиришга ҳаракат қилмоқда.

Гави якунланган мавсумда 46 та ўйинда қатнашиб, бир жуфт гол ургани ва бешта ассист қайд этгани у асосий таркиб ўйинчиси эканидан далолат беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!