Салоҳ мағлубиятга ким сабабчи эканини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Миср терма жамоаси сардори Муҳаммад Салоҳ Аргентина юлдузи Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 1/8 финал босқичида “альбиселесте” Мисрни драматик тарзда мағлуб этди — 3:2. 

Месси ўйин давомида пенальтини амалга ошира олмади, аммо кейинчалик битта голли узатма берди ва ўзи ҳам гол урди.

Қизиғи шундаки, учрашувнинг илк қисмида шимолий африкаликлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқишганди. Бироқ Миср жамоаси нафақат ғалабани, балки дурангни ҳам сақлаб қололмади — ҳал қилувчи гол қўшимча дақиқаларда киритилди.

- Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик, аммо Месси деган йигит борки, у исталган дақиқада ўйин тақдирини ўзгартириб, якка ўзи ғалабани таъминлай олади. Месси бошқа футболчилардан анча юқори даражада, буни тан олишим керак, — дея Салахнинг сўзларини La Derecha Diario нашри ижтимоий тармоқда эълон қилди.

Энди Аргентина терма жамоаси 1/4 финалда Швейцарияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!