Ўзбеклар Португалия ва Колумбия билан энди тўқнашди, биз эса ҳар йили ўйнаймиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон футбол федерацияси ҳузуридаги профессионал клублар мусобақаларини ўтказиш дирекцияси раҳбари Ержан Мусабеков қатор мутахассислар ва мухлислар томонидан УЕФАдан чиқиб, яна Осиё футбол конфедерациясига қайтиш ҳақида билдирилаётган фикрларга муносабат билдирди. 

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи бўлиб жаҳон чемпионатига чиққанидан кейин Қозоғитон ҳам Осиё қитъасига қайтиши лозимлиги ҳақидаги чақириқлар анча кўпайиб қолди. 

— Қандай қилиб бундай гапларни айтиш мумкин? Ўзбекистон жаҳон чемпионатида ўйнаганидан ҳозир ҳамма хурсанд, биз ҳам хурсандмиз. 

Лекин улар 30 йил ичида илк бор Португалия, Колумбия каби юқори даражадаги терма жамоаларга қарши расмий ўйин ўтказмоқда. Биз эса, шукрки, ҳар йили шундай даражадаги терма жамоаларга қарши майдонга тушяпмиз: миллий терма, ёшлар, аёллар термалари, клублар — бундан ташқари, бу ўйинлар учун пул ҳам оламиз, — деди Ержан Мусабеков.

Қозоғистон расман Осиё футбол Конфедерациясидан чиқиб,  2002 йил 25 апрель куни Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтган Европа футбол иттифоқи конгрессида УЕФА таркибига ўтди ва ташкилотнинг 52-аъзоси бўлди. 

Конфедерацияни алмаштиришга асосий туртки — Осиё минтақасидан чиқиб, Европада рақобат даражаси, даромад ва инфратузилма имкониятлари юқори бўлган муҳитда иштирок этиш истаги эди.

Бу қарорни амалга оширишда географик омил ҳам муҳим роль ўйнади: Қозоғистон ҳудудининг тахминан 14 фоизи Европада, яъни Урал дарёси ғарбида жойлашган. 

Қозоғистон футбол иттифоқи раҳбариятининг УЕФА ва ФИФА раҳбарлари билан кўплаб учрашувлари, узоқ музокаралар, шунингдек, 2001 йилда мамлакатнинг ихтиёрий равишда ОФКдан чиқиши ортидан европалик делегатлар Қозоғистоннинг аризасини якуний тарзда маъқуллаган эди.

Европага йўл олган икки футболчимизни нималар кутмоқда?

Майдонда очиқ жиноят бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам бошқарган учрашувни танқид қилишди

Ҳусановдан катта фойда кўрган “Ланс” яна бир ўзбек футболчисини олмоқчи

Ўзбекистон футболчиси мундиалдаги омадсизликдан кейин терма жамоадан кетди

Ўзбекларда шу ўйинчи зўр экан! Футбол скаути Европа клубларини ўзбек футболчисига эътибор қаратишга чақирди

Ўзбекистоннинг мағлубиятдан кейинги иши мексикаликларни ҳайратга солди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!