17 ёшли футболчи “Бунёдкор” сафида дебют қилди
Ads

 
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Суперлига 1-турида АГМК клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

“Бунёдкор” – АГМК учрашувининг 58-дақиқасида “қалдирғочлар” сафида 2000 йилда таваллуд топган футболчи Расул Юлдошев майдонга тушди.

Қайд этиш керакки, Юлдошев шу куни нафақат янги форматдаги Суперлигада, балки “Бунёдкор” сафидаги биринчи расмий учрашувини ўтказди. Расул Юлдошев АГМКга қарши майдонга тушганида 17 ёшу 62 кунлик эди.

Шунингдек, у “Бунёдкор” тарихидаги расмий учрашувларда майдонга тушган 133-футболчи бўлди.