17 ёшли вундеркинднинг нархи 200 фоизга ошди
Жорий мавсум кашфиётига айланган “Бавария”нинг ҳужумкор футболчиси Леннарт Карл нархи энг кўп кўтарилган ўйинчи сифатида қайд этилди.
Transfermarkt портали мутахассислари Германия чемпионатида тўп сураётган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.
17 ёшли иқтидор соҳиби аста-секин жамоанинг муҳим ўйинчисига айланиб бормоқда ва бу унинг трансфер нархида ҳам ўз аксини топди. Карлнинг нархи 40 миллион еврога ошиб, ҳозирда 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бу футболчининг бозор қиймати қисқа фурсатда 200 фоизга ўсганидан далолат беради.
Бундеслигада нархи энг тез кўтарилган иккинчи футболчи “РБ Лейпциг” вингери Ян Диоманде бўлди. Унинг нархига 25 миллион евро қўшилиб, айни пайтда унинг трансфер суммаси 45 миллион еврога етди.
Учинчи ўринда “Кёльн” аъзоси Саид Эл-Мала ва “Гамбург” вакили Лука Вушкович турибди. Уларнинг ҳар иккаласи 22 миллион еврога қимматлашиб, трансфер нархлари 40 миллион еврони ташкил қилмоқда.



Фикрлар