18 дақиқа қўшилган, 2 бор ВАРга мурожаат этилиб, 1 пенальти белгиланган дербида "Бунёдкор" ғалаба қозонди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

64-дақиқада Иброҳим Гбадамоси ҳакам белгилаган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Нигериялик футболчининг ўзи баҳс якунига қадар орадаги фарқни иккитага етказди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида Игорь Чикризов жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, Аҳрол Рисқуллаев биринчи таймга 11, иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди, ВАРга 2 бор мурожаат қилди.

Шу тариқа, очколари сонини 4 тага етказиб олган ҳолда, 6-ўринга кўтарилиб олди. 8-поғонадаги "темирйўлчилар" 3 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!