18 ёшли Фати ўз олдига улкан мақсад қўйди
"Барселона"нинг ёш иқтидорли ҳужумчиси Ансу Фати Испания терма жамоаси сафида “Евро-2020”да иштирок этмоқчи.
“Европа чемпионатига бораман, деб умид қиламан. Лекин, аввал жароҳатимдан соғайишим керак. Ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланган қитъа чемпионатига бориш насиб қиладими ёки йўқ, буни билмайман. Мен ҳар куни ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида ўсишга интиламан”, - деди Фати.
Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчи жароҳати сабаб, ўтган йилнинг ноябридан буён майдонга тушмаяпти. У ҳозирда тиззасидан олган жароҳатидан даволанмоқда.
Фикрлар