Бразилия терма жамоасининг тарихий ўйини йирик ҳисобда якунланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ўз тарихида илк бор Ҳиндистон терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Калькутта шаҳрида (Ҳиндистон) ўтказилган ўртоқлик учрашуви бразилияликлар учун муваффақиятли якунланди — 4:0. Бразилия таркибида Эстевао 28-дақиқада ҳисобни очди, Педро 42-дақиқада устунликни оширди, Самуэл Лино эса 58 ва 90+5-дақиқаларда гол уриб, дублга эришди.

Бу беллашув Бразилия терма жамоаси учун жаҳон чемпионатидан кейинги учинчи ўйин бўлди. Аввалроқ Карло Анчелотти шогирдлари Австралия терма жамоасига қарши икки марта майдонга тушган: биринчи ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган, иккинчисида эса бразилияликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Ҳиндистон эса Бразилияга қарши учрашув олдидан Панама терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!