18 ёшли Мбаппе Месси билан тенглашиб олди

Бугун ЕЧЛда 6-тур ўйинларига старт берилди. ПСЖ сафарда “Бавария” меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Меҳмонлар таркибидаги ягона голга Килиан Мбаппе муаллифлик қилди. Бу унинг меҳмонда ўтган кетма-кет 6-ўйинда киритган голи бўлди ва бу борада “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси билан тенлашиб олди.

Бунданда яхши натижани эса фақатгина Филиппо Инзаги (7 ўйин) ва Криштиану Роналду(12 ўйин)лар қайд этишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар