18 ёшли турк футболчиси учун АПЛ грандлари кураш бошлашди

Туркиянинг “Галатасарой” клуби ҳимоячиси Озан Кабак фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Aksam нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 18 ёшли туркиялик футболчининг хизматларига бирданига 3та инглиз клуби - «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Аммо, улар орасида МЮ фаворит дея эътироф этилмоқда.

Маълумотларга қараганда “Галатасарой” клуби президенти Мустафа Женгиз тез орада Манчестерга боради ва у ерда “қизил иблислар” билан Озаннинг трансфери бўйича музокаралар ўтказади. Ушбу трансфер январда амалга оширилиши мумкин. Трансфер баҳоси эса 20 млн еврони ташкил этиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!