19 ёшли қиз эркаклар жамоасида футбол ўйнайдиган бўлди
Нидерландия Қироллиги футбол уюшмаси (KNVB) 19 ёшли Эллен Фоккемега “Фоарут” жамоасида тўп суриш учун рухсат берди.
Айни пайтда Нидерландияда 19 ёшгача аралаш жамоалар фаолияти йўлга қўйилган. 19 ёшдан кейин қизлар “А” категория турнирларида иштирок эта олмайди. Улар фақат хотин-қизлар учун мўлжалланган жамоаларда ёки “Б” тоифали мусобақаларда майдонга тушиши мумкин.
Эллен Фоккемега истисно тариқасида, синов учун рухсат берилди. Агар эксперимент муваффақиятли ўтса, аёллар футболидаги чекловлар олиб ташланади.
- Мен фаолиятимни “Фоарут” жамоасида давом эттириш имконига эга бўлганимдан бахтлиман. Мен бу жамоадаги йигитлар билан беш ёшимдан бирга футбол ўйнаганман. Бу қандай иш беришини билмайман. Лекин экспериментда иштирок этаётганимдан мамнунман, - деди Эллен.
Фикрлар