2 нафар ҳакамимиз ОФК ВАР курсини муваффақиятли якунлади
Аввал хабар берганимиздек, бир неча ҳакамларимиз ОФК томонидан видео ассистент реферилар учун ташкил этилган курсда таҳсил олишган эди. Бугун ушбу курс якунлари бўйича вакилларимизнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаров ВАР курсини муваффақиятли якунлашгани маълум бўлди.
Шунингдек, ОФК томонидан юборилган хатда ушбу 2 арбитримиз эришган ютуғи туфайли ОЧЛ 1-туридан ўрин олган учрашувлардан бирига тайинланиши ҳақида ҳам қайд этиб ўтилган.
Фикрлар