2 нафар оғир атлетикачимиз қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришади
Бугун Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун дастури бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида 2 нафар вакилимиз медаллар учун баҳс олиб боришади.
Эркаклар ўртасида вазни -73 килогарммгача бўлган атлетлар ўртасида Осиё ўйинлари совриндори Достон Ёқубов баҳсларга киришса, қизларимиздан Муаттар Набиева -55 кг вазн тоифасида ўз омадини синаб кўради.
Оғир атлетика бўйича ОЧ. Нинбо, Хитой
-73 кг: Достон Ёқубов. Бошланиш вақти – 12:50
-55 кг: Муаттар Набиева. Бошланиш вақти – 15:20.
Фикрлар