2 та пенальти, битта қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" камбек эвазига "Динамо"ни мағлуб этди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда дастлабки гол 16-дақиқада Саҳоб Рашидов номига ёзиб қўйилди. Мезбонлар 83-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Умарали Раҳмоналиевнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. 90+3-дақиқада Авазбек Ўлмасалиев "қалдирғочлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, "Динамо" очколари сони 1 талигича қолди. Самарқандликлар ҳозирча 13-поғонадан жой олган.

"Бунёдкор" ҳисобида 7 очко мавжуд бўлиб, жамоа 5-ўринни эгаллаб турибди.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. "Бунёдкор" ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди. Якуний ҳисоб 2:1.

  • 90+3'

    ГООООООООЛ! "Бунёдкор" рақиб майдонидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи Авазбек Ўлмасалиев.

  • 87'

    "Динамо" таркибида ўзгаришлар. Рашидов ўрнига Глишич, Исмоилов ўрнига Эргашев майдонга тушди.

  • 83'

    ГООООООООЛ! Умарали Раҳмоналиев пенальтидан хато қилмади. Ҳисоб 1:1.

     

  • 82'

    "Бунёдкор" фойдасига пенальти белгиланди.

  • 81'

    Хакам яна ВАР томонга юзланди. Меҳмонлар дарвозаси томон яна пенальти белгиланиши мумкин.

  • 79'

    Майдон эгалари қулай имкониятдан гол ура олмади. Бу вазиятда Прекович яхши ўйин кўрсатди.

  • 75'

    "Динамо" таркибида ўзгариш. Ойбек Нурматов ўрнига энди майдонда Сайдулло Раҳматов ҳаракат қилади.

  • 73'

    Тошкентликлар сафида навбатдаги ўзгаришлар. Музаффар Олимжонов Ҳусайн Эргашбоевга, Жаҳонгир Ўрозов эса Умид Султоновга ўз ўрнини бўшатиб берди.

  • 71'

    "Қалдирғочлар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 67'

    "Бунёдкор"нинг голи инобатга олинмади. Ушбу вазиятда қўполлик қайд этилди.

  • 65'

    "Динамо" футболчилари Темур Исмоилов ва Музаффар Музаффаров сариқ карточка ишлаб олди.

  • 64'

    Хакам Абдужамол Исроиловга қизил карточка кўрсатди.

  • 63'

    Хакам ВАРга мурожаат қиляпти. "Динамо" футболчиси қўпол ҳаракати учун қизил карточка олиши мумкин.

  • 61'

    Учрашувда темп бироз пасайди.

  • 59'

    Меҳмонлар аъзоси Ойбек Нурматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 57'

    "Қалдирғочлар" вакили Франсис Нарҳнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.

  • 54'

    Мезбонлар яна бир стандарт вазиятни кўкка совурди.

  • 51'

    "Бунёдкор" футболчилари жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 49'

    "Учар шерлар"нинг ҳужуми ноаниқ пас сабаб бесамар кетди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 46'

    Майдон эгалари сафида Дилшод Жўраев ўрнига Одил Абдураҳмонов, Иброҳим Томива ўрнига  Усмонали Исмоналиев майдонга туширилди.

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Қалдирғочлар" вакилининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 41'

    Саҳоб Рашидовнинг қанотдан юллаган узатмасига меҳмонлардан гол урадиган ҳеч ким топилмади.

  • 38'

    Самарқандликлар тўпни шунчаки узоқлаштириб юборяпти.

  • 36'

    Дилшод Жўраев ва Иброҳим Томива сариқ карточка ишлаб олди.

  • 35'

    Томива пенальтидан унумли фойдалана олмади. Милое Прекович қаҳрамонлик кўрсатди.

  • 31'

    Тошкентликлар фойдасига пенальти белгиланиши мумкин. Мезбонлар тўп меҳмонлар ҳимоячисининг қўлига текканини айтмоқда.

  • 28'

    "Динамо" футболчиларининг тартибли ўйин кўрсатаётгани сабаб мезбонларнинг позицион ҳужумлари самарасиз якунланмоқда.

  • 25'

    Майдон марказида Иброҳим Томивага нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 23'

    Самарқандликлар голдан руҳланган ҳолда рақиб майдонида прессинг уюштирмоқда.

  • 18'

    Хакам голни инобатга олди. Ҳисоб 0:1.

  • 17'

    Хакам ВАРга мурожаат қиляпти. Гол бекор қилиниши мумкин.

     

  • 16'

    Стандартдан сўнг юзага келган хавфли вазиятдан Саҳоб Рашидов унумли фойдаланди ва жамоасининг мавсумдаги илк голини киритди.

  • 16'

    ГООООООООООЛ! "Динамо" учрашувда ҳисобни очмоқда.

     

  • 15'

    "Қаплдирғочлар" футболчиси Авазбек Ўлмасалиев сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 12'

    Меҳмонлар вакили Ойбек Нурматовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 11'

    "Динамо" футболчилари ажойиб вазиятга эга бўлди. Бироқ "Бунёдкор" ҳимоячиси бўш қолган дарвозанинг ишғол этилишига йўл қўймади.

  • 7'

    Майдонда тўп учун жиддий кураш кечмоқда.

  • 3'

    Майдон эгалари тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

  •  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию