2 та пенальти, инобатга олинмаган 2 та гол - "Ливерпуль" сафарда аламли тарзда очко йўқотди
Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви ўз якунига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлабки гол 60-дақиқада Диогу Жота томонидан киритилди. Рақиб жарима майдонига ёриб кирган португалиялик футболчи дарвозабонга имконият қолдирмади. Бу голга Паскаль Грос 90+3 дақиқада пенальтидан киритилган гол эвазига жавоб қайтарди.
Шунингдек, Муҳаммад Салаҳ ҳамда Садио Мане ҳам гол уришга эришди. Бироқ ҳакам ҳар икки вазиятда офсайд борлиги учун голни бекор қилди. Қизиғи, "Брайтон" футболчиси Мопе 20-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади.
- 90+7'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+5'
"Брайтон" ғалабани ўз томонига оғдириши мумкин эди. Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарба бироқ ноаниқ кетди.
- 90+3'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Брайтон" ҳисобни тегнглаштирди.
Нуқта қаршисига яқинлашган Грос дарвозабонни ожиз қолдирди.
- 90+2'
Робертсон жарима майдони ичида рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам пенальтига ишора қилди.
- 90'
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Майдон эгалари ҳужум уюштиришда давом этяпти.
- 84'
Маненинг голи ўйидан ташқари ҳолат сабаб инобатга олинмади.
- 82'
Жотага нисбатан қоида бузган Уайт огоҳлантирилди.
- 81'
"Брайтон" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 80'
Марказга узатилган тўпни Робертсон ўз дарвозасига киритиб юборишига бир баҳя қолди.
- 77'
Майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ўтмоқда.
- 75'
Стандарт вазиятдан берилган зарбани Алиссон ушлаб олди.
- 74'
Жеймс Мильнер ҳам жароҳат олди.
- 72'
Яқиндагина майдонга тушган Лаллана жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Алиризо Жаҳонбахш ўйинни давом эттиради.
- 71'
Иккинчи қаватдаги курашда Филипс Уэлбека нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
- 69'
Фирмино узоқ масофадан зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
- 66'
Жеймс Мильнер ҳужумда қоида бузди.
- 64'
Салаҳ ўрнига Мане ўйинни давом эттиради.
- 63'
Адам Лаллана захирадан ўйинга қўшилди. Унинг ўрнига Коннолли майдонни тарк этди.
- 60'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Жота рейд уюштириб, жарима майдонига ёриб кирди ва аниқ зарба берди.
- 57'
Клопп шогирдлари фаолликни оширмоқда.
- 55'
Жота марказда рақибга нисбатан бироз қалтис ўйнади. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 53'
Уэлбекнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини Алиссон ушлаб олди.
- 50'
Қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни "Брайтон" ҳимоячилари қайтарди.
- 48'
Иккинчи бўлимни ҳам меҳмонлар фаол бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Бўлимлар оралиғида "Ливерпуль"да ўзгариш: Жордан Ҳендерсон Неко Уильямс ўрнига майдонга тушди.
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
Фирминога нисбатан қоида бузган Велтман огоҳлантирилди.
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Уильямс билан тўқнагиб кетган Биссумага тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 42'
Минаминонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 40'
Коннолли ҳужумда қоида бузди. Сўнгги дақиқаларни мезбонлар фаол ўтказяпти.
- 38'
Уэлбек жарима майдонига узатма амалга оширди. Шериклари унинг ниятини тушунмади.
- 36'
Йўқ! Гол ҳисобга олинмади. Салаҳ воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган экан.
- 35'
Бош ҳакам ушбу вазиятда офсайд борлигини тахмин қилиб, ВАРга мурожаат қилди.
- 34'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Салаҳ дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 33'
Троссарднинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 32'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
- 29'
Клопп шогирдлари орқа чизиқда тўпни назорат қиляпти.
- 26'
Жароҳат олган Мопе майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Троссард ўйинга қўшилди.
- 24'
Робертсон жарима майдонига узатма амалга оширди. Шериклари тўпни қабул қила олмади.
- 22'
Мопе майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 20'
Нуқта қаршисига яқинлашган Мопе ноаниқ зарба берди. Ваҳоланки, Алиссон тўп йўналишини топа олмаган эди.
- 19'
Коннолли жарима майдони ичида Уильямс билан тўп учун курашди. "Ливерпуль" ҳимоячиси унга нисбатан қоида бузди. Бу - пенальти!
- 18'
"Брайтон" ҳим тез-тез олдинга ўтишни бошлади.
- 15'
Жотани қўллари билан йиқитган Уайт оғзаки тарзда огоҳлантирилди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин.
- 13'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Алиссон Конноллига зарба бериш имкониятини қолдирмади.
- 12'
Стандарт вазиятдан жарима майдонига узатилган тўпни "қизиллар" узоқлаштирди.
- 10'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган Коннолли қулай имкониятдан фойдалана олмади. Зарбага аниқлик етишмади.
- 9'
Майдон эгалари катта қийинчилик билан рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.
- 7'
Жарима майдонига узатилган тўпни мезбонлар узоқлаштирди.
- 5'
Жотанинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
- 3'
Салаҳ жарима майдонига кирмай ноаниқ зарба берди.
- 2'
Ўйинни мерсисайдликлар ҳужум билан бошлади. Жота Салаҳни бирга-бир вазиятга чиқариб юборишига ҳимоячи ҳалал берди.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Ўйиндан аввал футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланади!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.
Фикрлар