2 та қизил карточка, 3 дақиқа ичида 2 та пенальти - Англия Исландиядан ўчини олди

УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лига 1-туридан ўрин олган Исландия - Англия учрашуви ўз якунига етди. Унда инглизлар Стерлингнинг 90+1 дақиқада пенальтидан киритилган ягона голи орқали ғалабага эришди.  

Эътиборлиси, бу пайтда Англия бир киши кам бўлиб ўйнаётганди. Ярим дақиқа ҳам ўтмай туриб, Исландия пенальти ишлади, аммо Биярнасон уни ноаниқ амалга оширди.

Шу тариқа, Англия Исландиядан "ЕВРО-2016"даги мағлубият учун ўч олди.

  • 90+'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Ана холос! Бярнасон пенальтидан фойдалана олмади.

  • 90+'

    Жо Гомес қўполлик ишлатиб, жамоаси дарвозасига пенальти олиб келди. Сариқ карточка ҳам бор.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг дарвозабонни осонликча ожиз қолдирди.

  • 89'

    Ингасонга иккинчи сариқ карточка сабаб қизил карточка кўрсатилди.

  • 89'

    Исландия футболчиси ўз жарима майдони марказида тўпни қўли билан ўйнади. 

  • 88'

    Стерлинг зарба беришига Ингасон йўл қўймади.

  • 85'

    Гринвуднинг жарима майдони марказига узатган тўпига ҳимоячи ўз вақтида оёқ қўйишга эришди.

  • 83'

    Триппье яна бир бурчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришди.

  • 81'

    "Туманли альбион" вакиллари ҳамон доминант мақомида.

  • 80'

    Исландия жарима майдонига пас амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришни уддалади.

  • 78'

    Кейн ўрнига Гринвуд майдонга тушди.

  • 76'

    Траустесон ўрнига Халфредсон майдонга тушди.

  • 73'

    Санчо ўрнига Арнольд майдонга тушди.

  • 70'

    Уокер иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди.

  • 68'

    Фоден ўрнига Ингс майдонга ташланди.

  • 68'

    Триппье ҳужумда қоидани бузди.

  • 66'

    Торстенсен ўрнига Арнол Сигурдссон майдонга тушди.

  • 64'

    Триппьенинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни дарвозага тўғрилаб юборишлари мумкин эди.

  • 60'

    Исландлар ҳам ҳужумга ўта бошлашди. Вазиятлар ҳозирча йўқ.

  • 57'

    "Уч шерлар" у қадар шошмаяпти. Ёки ҳисоб қониқтиради, ёки ғалабага шу қадар ишонишмоқда.

  • 53'

    Деклан Райснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 50'

    Стерлингнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 47'

    Инглизларнинг иккинчи таймдаги илк бурчак зарбаси зарба билан якунланмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қандай вақт қўшмади. Танаффус.

  • 42'

    Англия яна сўнгги зарбада қийналмоқда. Улар ёки кучсиз, ёки ноаниқ кетмоқда.

  • 42'

    Ингасон огоҳлантирилди. Яхшигина қарши ҳужумни тўхтатишга урунгани учун у бунга лойиқ эди. 

  • 40'

    Инглизлар орқа чизиқда кўп вақт мобайнида тўпни назорат қилмоқда.

  • 37'

    Исландияликлар ҳам ҳужумда қоида бузишди.

  • 35'

    Стерлинг ҳужумда қоида бузгани сабаб инглизлар ҳужуми тўхтатилди.

  • 34'

    Бёдворсоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 33'

    Кайл Уокер жарима майдони кираверишида Гюдмунсонга нисбатан қоидани бузди. Сариқ карточка ишлаб олди.

  • 31'

    Исландия терма жамоаси ҳужумчиси қанотдан узатилган тўпга кўнгилдагидек зарба йўллай олмади.

  • 27'

    Фоден инглизларнинг навбатдаги ҳужумини ноаниқ якунлади.

  • 24'

    Англия тўп назоратини ажойиб тарзда амалга оширмоқда: 74:26.

  • 21'

    Жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон ушлаб олди. Ҳужум қилиш навбати Англияда.

  • 20'

    Англияликлар исландларнинг яна бир ҳужумини қайтара олишди.

  • 19'

    Инглизлар кичик техник хатолар эвазига кўп маротаба тўп йўқотмоқда.

  • 17'

    Англиянинг яна бир ҳужуми зарбагача етиб бормади. Анча хавфли ҳужумлар уюштирилмоқда.

  • 15'

    Исландия анча яхши вазият яратди. Дарвозабон тўпга чиқишда иккиланиши эвазига хатога йўл қўйганди. Узатмани голга айлантирадиганлар етишмади.

  • 12'

    Меҳмонлар бир-биридан пуҳта ўйланган комбинациялар билан рақиб жарима майдончасига ёриб кирмоқда.

  • 9'

    Уокернинг жарима майдончаси ичидан йўллаган кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.

  • 7'

    Кейн Стерлингнинг узатмасини дарвозага тўғирлаб юборди. Аммо ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатга ишора қилди.

  • 5'

    Гюдмюндссон йўқ жойда рақибини чалиб йиқитди. Ҳакам уни бу сафар оғзаки огоҳлантирди.

  • 3'

    Илк дақиқаларда тўп назорати инглизларда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ихлосмандлари!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!