2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган "Ювентус" якунда аранг бир очко ишлаб олди
А Серия 33-туридан ўрин олган қизиқарли баҳс мухлисларга чиройли ўйин тақдим қилди. Унда томонлар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекдилар.
Шу тариқа, "кекса сеньора" ҳисобидаги очколар 77 тага етди ва онлайн жадвалда энг яқин таъқибчисидан 7 очкога илгарилаб кетди.
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Ремзига сариқ карточка кўрсатилди.
- 90'

"Яна неча марта қайтарай", - деб бақирмоқда Шесни.
- 90'

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 86'

Феррари ва Распадори майдонга тушди.
Бога ва Берарди майдондан олинди.
- 85'

Ремзи Матюиди ўрнига майдонга тушди.
- 84'

Шеснидан ажойиб сейв, Алекс Сандро ҳам кейинги зарбани дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.
- 81'

Бонуччи захирада ўтирган ҳолатдаёқ сариқ карточка ишлаб олди.
- 78'

Роналдунинг зарбасини Консильи қайтарди.
- 75'

Марлон Кирикеш ўрнига майдонга тушди.
- 70'
Уотер-брек.
- 64'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алекс Сандро ҳисобни тенглаштирди.
- 62'

Роналду огоҳлантирилди.
- 60'
Роналду бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.
- 54'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Капуто жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 53'

Кириакопулус огоҳлантирилди.
- 51'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Доминико Берарди жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди.
- 46'

Ругани Де Лигт ўрнига майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Бернардески огоҳлантирилди.
- 45'

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'

Маньанелли Роналдуга нисбатан ишлатган ққўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 36'

Шесни жамоасини қутқариб чарчамаяпти.
- 34'

Де Лигт тиббий ёрдам олди.
- 29'

ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алекс Сандронинг қўпол хатосидан сўнг Журичич ҳисобни қисқартирди.
- 27'

Шеснидан яна бир суперсейв.
- 24'

"Сассуоло" футболчисининг хавфли зарбасини Шесни қайтариб қолди.
- 21'
Роналду дарвозабон тўпга чиқиб кетгани туфайли узоқдан тўпни дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.
- 12'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Игуаин совуққонлик билан тўпни дарвозага йўллади.
- 5'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Данило ҳисобни очди.
- 4'
Капутонинг зарбаси ўхшамади.
- 3'
Де Лигтнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.
- 1'

Ўйинга старт берилди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар