2 йилда 19 та ўйинда майдонга тушган Уилшер билан шартнома бекор қилинди

  • 06 Oct 08:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Жек Уилшер жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Гап шундаки, “болғачилар” 28 ёшли футболчи билан 2021 йилга қадар тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилган. Жек “Вест Хэм”да йилига 6 млн евро атрофида маош олар эди.

Уилшер “Вест Хэм” сафида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида бор йўғи 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди холос. У фаолияти давомида “Арсенал”, “Болтон” ва “Борнмут” каби жамоаларда тўп сурган. Англия терма жамоасида эса 34 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2 та гол урган.

Comments

You must be logged in to commet!