2001 йилдан буён илк бор МЮ - "Ливерпуль" учрашувида бунақа воқеа содир бўлмаганди

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 9-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпул”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Дастлаб Маркус Рэшфорд ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Адам Лаллана 85-дақиқада гол уриб мерсисайдликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Эътиборлиси, 2001 йилдан буён илк бор МЮ ва “Ливерпуль” жамоалари баҳсида иккала жамоадан ҳам инглиз футболчилари гол уришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан 18 йил муқаддам бўлган “Ливерпуль” – МЮ баҳсида Майкл Оуэн ва Дэвид Бекхэмлар ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!