2008 йилдан буён

Бироз аввал, "Барселона" форварди Лионель Месси 2019 йилги "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритди.

Шу билан, Ла Лига футболчилари кетма-кет 11 йилдан буён "Олтин тўп"ни ҳеч кимга бермай келишмоқда.

Совринни сўнгги бор, Ла Лига аъзоси бўлмаган футболчи 2008 йили "Ювентус" форварди Криштиану Роналду МЮ вакили сифатида қўлга киритган эди.

2009, 2010, 2011, 2012, 2015 ва 2019 йиллари Лионель Месси совринни қўлга киритган бўлса, Криштиану Роналду "Реал" сафида 2013, 2014, 2016 ва 2017 йиллари "Олтин тўп"га эга чиққан ва мадридликларнинг яна бир футболчиси Лука Модрич 2018 йили тенгсиз деб топилган.