2018 йилнинг энг яхши боксчиси аниқланди
Украиналик Александр Усик ESPN талқини бўйича йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди.
Ортда қолаётган йилда бу чарм қўлқоп устаси 3 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. Унга Майрис Бриедис, Мурат Гассиев ва Тони Белью рақиблик қилган.
Украиналик боксчи биринчи оғир вазн тоифасида барча чемпионлик камарларини қўлга киритиш билан бирга, бутунжаҳон бокс суперсериясининг илк ғолибига айланди.
Фикрлар