2019 йил АПЛда ёзги трансферлар мавсуми яна ҳам эртароқ ёпилади
Англия Премьер-лигаси клублари 2019 йилги ёзги трансферлар мавсуми ёпилиши санаси бўйича бир қарорга келишди, дея хабар беради BBC нашри.
Манбанинг ёзишича, клублар Англияда трансферлар мавсуми 8 августда ёпилишига овоз берган. Эслатиб ўтамиз, 2018 йили ёзги трансферлар мавсуми Англия Премьер-лигаси старти олдидан айнан 9 август куни ёпилган эди.
Бу тажриба инглиз клубларига ёқиб қолди ва жамоалар яқин йиллар ичида шуни такрорлашга келишиб олишган.
Одатда трансферлар мавсуми 31 август куни ёпилади. Кўпгина клублар мураббийлари бундан норози. Айнан шу сабаб мавсум олдидан футболчиларнинг шартномалари ва тайёргарликлар борасида бир қатор муаммолар юзага келади.
Фикрлар