2019 йилдаги 10 та энг яхши трансфер

Бизнинг фикримизча ўтган йилдаги энг яхши 10 трансфер қуйидагича кўриниш олди.

  1. Бенжамин Павар. “Штутгарт”дан “Бавария”га

Ўтган ёзда “Бавария” Бундеслига аутсайдеридан унча катта бўлмаган пулга истеъдодли футболчини сотиб олди. 35 млн еврога ҳимоя марказида ҳам ўйнай оладиган ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олди. 23 ёшли франсуз футболчиси жамоага жуда тез мослашиб кетди. Павар янги жамоасида нафақат ҳимояда балки ҳужумда ҳам фаол футболчилардан бири ҳисобланади.

  1. Матео Ковачич. “Реал”дан “Челси”га

Ёзда кўпчилик “Челси” Ковачични тўлиқ сотиб олганини пайқамай қолишди. Уни ҳамма ижарада юрибди деб ўйлаган эди. Ўтган мавсумдаёқ хорватиялик футболчи Лондонда қолиши аниқ бўлганди. У “аристократлар”нинг ўйин услубига мослашиб қолганди ва ажойиб ўйинларни ўтказди. Лемпард жамоасида ўз ўрнини топа олди. Эндиликда у жамоа учун муҳим голларни ҳам уряпти.

  1. Торган Азар. “Боруссия Мёнхенгладбах”дан “Боруссия Дортмунд”га

Ҳар мавсумда Торган ўз акаси соясидан чиқишга яқинлашиб қоляпти. Мавсум бошида Дортмунд сафига ўтган Азар янги жамоасига ҳам тез мослашиб кетди. Гол+пас тизимида фақатгина Ройс ва Санчо ундан олдинда. 16 ўйинда 4 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган Азар шубҳасиз, Дортмундликларнинг энг яхши трансферига айланган. 

  1. Аарон Ван-Биссака. “Кристал Пелас”дан “Манчестер Юнайтед”га

“МЮ”га ўтиши билан Ван-Биссака  нархи бўйича энг қиммат англиялик учинчи футболчига айланди. “Қизил иблислар” футболчи учун 55 млн евро тўлашди ва айтиш мумкинки, улар адашишмади. Ҳозирги кунда Сулшер жамоасининг асосий фигураларидан бири. 22 ёшли футболчи тўпни олиб қўйиш бўйича АПЛда биринчи ўринда турибди. Битта ўйинда ўртача 4,4 марта тўпни олиб қўяди, 10 турда “Норвич”га қарши ўйинда фантастик тарзда 11 марта рақиблардан тўпни олиб қўйди. Бу мавсум рекорди ҳисобланади. Бундай фойдали ҳимоячи ҳар қандай жамоа орзу қилади.

  1. Эрлинг Холанд. “Мольде”дан “Ред Булл Зальцбург”га

2019 йил январ ойида “Зальцбург” ҳеч кимга таниш бўлмаган Холандни сотиб олди. Норвегиялик футболчи учун австрияликлар 5 млн евро тўлашди. Энди айтишимиз мумкинки, футболчининг нархи бир неча бараварга қимматлашди. Эрлинг ўтган мавсумда ўзини кўрсата олмаган бўлсада, бу мавсумда ҳаммани лол қолдиряпти.Енг аввал, Чемпионлар лигасидаги дебют таймида хет-трикка эришган биринчи футболчига айланди. Кейин эса тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринни эгаллади. Ундан олдинда фақатгина Роберт Левандовски бор.

  1. Родри. “Атлетико”дан “Манчестер Сити”га

“Ман Сити” тарихидаги энг қиммат футболчи. 23 ёшли испаниялик хавбек учун “шаҳарликлар” 70 млн евро тўлашди. Футболчи бу тўланган пулларга арзийди. Гвардиоланинг режасига кўра, Родри 34 ёшли Фернандинёга ўринбосар бўлиши керак эди. Родри буни уддалаяпти ҳам. Баъзи жиҳатларда бразилиялик футболчидан ҳам устунроқ эканлигини кўрсатяпти.

  1. 4. Мауро Икарди. “Интер”дан ПСЖга (ижара)

Икарнинг ижарага олиниши иккала томонга ҳам фойдали бўлди. “Интер” муаммоларга бой футболчидан қутулди. Чунки охирги вақтларда Икарди нафақат мухлислар билан, балки раҳбарият билан ҳам низоларга бораётган эди.  ПСЖ эса юқори даражадаги ҳужумчига эга бўлди. Маур Франсияга жуда тез мослашиб кетди ва гол уришни бошлади. Ҳозиргача унинг ҳисобида 9 та гол мавжуд. Мбаппенинг ПСЖ сафида қолиши ноаниқ. Шундай экан катта эҳтимол билан раҳбарият Икардини тўлиқ сотиб олади.

  1. Ромелу Лукаку. “Манчестер Юнайтед”дан “Интер”га

“Интер” белгиялик футболчи учун 65 млн евро тўлади. Кўпчилик Лукаку бунча пулга арзимайди дейишди. Лекин футболчи бу гапларга ўзига хос тарзда жавоб қайтарди. У жамоага тез мослашди ва гол уришни бошлади. Конте “Челси”да ишлаган вақтларидаёқ Ромелуни ўз жамоасида кўришни истарди. Бу истаги Италияда ишлаётганида амалга ошди. Лукакунинг самарали голлари эвазига ҳозирда “Интер” “Ювентус” билан бирга турнир жадвали етакчиси бўлиб турибди.

  1. Квинси Промес. “Севилья”дан “Аякс”га

Голландияга ўтган пайтларида Промеснинг ишлари аввалига юришмади. Жуда кўп вақтини заҳира ўриндиғида ўтказарди ва ўйинга тушган пайтларида ҳам ўзини кўрсата олмасди. Кейин мураббий тен Хаг унга бошқа вазифа топширди – ҳужумни якунловчи. Шундан сўнг порлашни бошлади. Кўплаб голлар урди, жамоадошлари гол уришига ҳам ёрдамлашди. Ҳозирда “Аякс” сафида ундан кўп гол урадиган футболчи йўқ.

  1. Виссам Бен – Еддер “Севилья”дан “Монако”га

Бен-Еддерни сотиб олиб франсузлар адашмади. 40 млнга сотиб олинган футболчи жамоага қўшилиши билан гол уришни бошлади ва “Монако”ни оёққа туришига кўмаклашди. Ҳозирда у нафақат ўз жамоасида, балки, Лига 1 да ҳам тўпурар. У билан “Монако” Европкубоклар ҳақида бош қотиришни бошласа ҳам бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!