2021 йилда гранд клублар иштирокида супер турнир бўлади

Келаси йилнинг ёзида “Бирдамлик кубоги - қаҳрамонлар учун футбол” номли хайрия турнири ўтказилади.

Хабарларга қараганда, ушбу мусобақадан тушадиган барча маблағ Европанинг бирлик рамзи сифатида тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Турнирда "Реал", "Интер" ва "Бавария" клублари иштирок этади.

Ўйинлар жадвали кейинроқ эълон қилинади. Клублар учун тақвим йўқлиги, шунингдек, мухлисларнинг трибуналарга қайтиши борасида ноаниқликлар туфайли буни тузишнинг иложи йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!