2021 йилдан АПЛда янги трансфер қоидалари амал қилади
Англия Премьер-лигасида легионерлар билан шартнома имзолашда янги қоидалар жорий этилади.
Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши туфайли инглиз клублари 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, 18 ёшга тўлмаган хорижлик футболчиларни трансфер қила олмайди.
Шунингдек, клублар бир трансфер ойнаси вақтида 21 ёшгача бўлган футболчиларнинг фақат учтаси билан шартнома имзолаши мумкин.
Барча легионерлар эса, Буюк Британияда ишлаш учун рухсат олишга маълум бир очко тўплашлари керак. Очколар футболчиларнинг миллий терма жамоалардаги иштироки ва уларнинг ФИФА рейтингидаги ўрнига қараб тўплаш мумкин.
Фикрлар