2023 йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди

FIFPro The Best тақдирлаш маросими доирасида 2023 йилнинг рамзий жамоасини тақдим этди.

Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерациясининг энг яхши жамоасига қуйидаги футболчилар киритилди:

Дарвозабон: Тибо Куртуа ("Реал");

Ҳимоячилар: Кайл Уокер ("Манчестер Сити"), Жон Стоунс ("Манчестер Сити"), Рубен Диаш ("Манчестер Сити");

Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингем ("Боруссия Дортмунд"/"Реал Мадрид"), Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"), Бернарду Силва ("Манчестер Сити"), Винисиус Жуниор ("Реал Мадрид");

Ҳужумчилар: Лионель Месси (ПСЖ/"Интер Майами"), Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити"), Килиан Мбаппе (ПСЖ).

photo_2024-01-16_00-47-14

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!