2026 йилги аёллар ўртасидаги Осиё кубогига Ўзбекистон мезбонлик қилиши мумкин

ОФК расмий сайти 2026 йил аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мезбонлигига номзодлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, вариантлар орасида Ўзбекистон номи ҳам келтириб ўтилган. 

Шунингдек, рўйхатдан Австралия, Иордания ва Саудия Арабистони каби давлатлар жой олган. ОФК томонидан якуний қарор 2023 йилда эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги мусобақага Ҳиндистон мезбонлик қилди. Унда Хитой терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Финалда Чин юрти вакиллари Жанубий Корея термасини 3:2 ҳисобида таслим этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!