2026 йилги Жаҳон чемпионати регламенти қай кўринишда бўлади?

FIFA АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатининг эҳтимолий регламентини ишлаб чиқди. Бироқ ҳозирча бу расман тасдиқланмади. 

Регламентга кўра, 48 та терма 4 га бўлинган ҳолда 12 та гуруҳни ташкил қилади. 3 талик 16 та гуруҳ бўлиш варианти инкор этилади. 

Янги регламентга кўра, 80 та ўйин ўтказилмайди. Баҳслар сони 104 тадан иборат бўлади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган термалар ва 8 та энг яхши 3-ўрин эгаси плей-офф босқичига йўл олади. 

Финалга чиққан жамоалар 7 та эмас, 8 та учрашув ўтказади. Шунингдек, финал 19 июль санасида АҚШда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!