21 июль куни “CAFA U-15 championship” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 22-30 июль кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли минтақа чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
“CAFA U-15 championship” мусобақасида Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Эрон ва Қирғизистоннинг 15 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишади.
21 июль куни соат 11:00да “Миллий” стадиони матбуот анжуманлари залида мусобақа олдидан терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда иштирокчи давлатлар терма жамоалари устозлари ўзларининг мусобақа олдидан фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.
Таъкидлаб ўтамиз, “CAFA U-15 championship” мусобақасидан ўрин олган учрашувлар пойтахтимиздаги "Миллий", "Локомотив" ва "Пахтакор" стадионларида бўлиб ўтади.
Фикрлар