23 ёшли ҳимоячи Сульшер, Моуриньо ва Лэмпарднинг янги рақобатига сабаб бўлди

"Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Челси" "Брайтон" ҳимоячиси Бен Уайт хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Манбага кўра, Англия чемпионатининг учала топ клублари 23 ёшли "Лидс" собиқ футболчисининг трансферини январда амалга оширишга уриниб кўришмоқчи.

Жорий мавсумда Премьер-лигада ўнта учрашувда майдонга тушган. Transfermarket портали Уайтнинг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ "Брайтон" ўз футболчисини 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!