23 ёшли спортчи 4 йилга спортдан четлаштирилди
Ads

Беларуссиялик таэквондочи Арман Маршалл-Силла Беларусь миллий антидопинг агентлиги томонида антидопинг қоидаларини бузгани учун 4 йилга спортдан четлаштирилди.

Рио-2016 олдидан спортчининг қонидан тақиқланган мельдоний моддаси топилгани сабабли, олимпия ўйинларини ўтказиб юборганди.  

Халқаро антидопинг агентлиги яқинла ушбу ишни ўрганиб чиқди ва 23 ёшли Силлани 4 йилга спортдан четлаштирди.

Қайд этиш лозим, ушбу тақиқлов 2021 йил 6 апрелга қадар амал қилади.