24 соат ичида Левандовски “Барса” футболчисига айланади

Аввалроқ хабар берганимиздек, Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоадошлари билан хайрлашди.

Футболчига асосий даъвогар “Барселона” бўлиб турибди. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, польяк яқин 24 соат ичида “кўк-анорранглилар” билан шартнома имзолайди.

Манбага кўра, "Барселона" Левандовски учун “немис машинаси”га 50-60 миллион евро атрофида тўлайди.

Аввалроқ, "Бавария" ўз тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бирини трансфер қилиш борасида "кўк-анорранглилар" билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Левандовски феврал ойидан буён "Барселона" билан музокара олиб бормоқда. Футболчи Каталония клубига кўчиб ўтиш учун кўплаб жамоалар таклифига рад жавобини берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!